«ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Месси ёзги трансфер ойнасида «Барселона»га қайтишни истамоқда. Бу ҳақда журналист Жоан Фонтес ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, Месси буни «қандай бўлса ҳам» «Барса»га қайтишни хоҳлайди. Унинг француз клуби билан шартномаси мавсум охирида тугайди, шунинг учун у «Барселона»га текинга ўтиши ва шартнома бўйича дастлабки музокараларни олиб бориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида аргентиналик футболчи «Барселона»да 18 йил ўйнаганидан сўнг «ПСЖ»га ўтган эди.
У клуб билан бирга ўн марта Испания чемпиони бўлди, тўрт марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар