date
views 5 707

Америка Кубоги: Мексика гуруҳдан чиқди, Уругвай турнирни муддатидан олдин тарк этадиган бўлди

Америка Кубоги: Мексика гуруҳдан чиқди, Уругвай турнирни муддатидан олдин тарк этадиган бўлди

Америка Кубогининг 2-тур баҳслари доирасида, С гуруҳи вакиллари Мексика ва Ямайка баҳси мексикаликларнинг тўла устунлигида ўтди, дейилади "Кун" нашрида.

Ўйиннинг 18-дақиқасидаёқ Хавьер Эрнандес Хесус Коронанинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг охирги қисмида, 81-дақиқада мексикаликларнинг тажрибали ҳужумчиси Орибе Перальта ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Бу ғалаба Мексикага муддатидан олдин гуруҳ масаласини ҳал қилиш имконини берди. Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида Уругвай Венесуэлага ютқазди ва турнирни муддатида аввал тарк этди.

Кейинги турда Венесуэла-Мексика ва Уругвай-Ямайка учрашувлари расмиятчилик учун ўтказилади.

Мексика – Ямайка 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Эрнандес, 2:0 – 81 Перальта.
Мексика – Очоа, Дуэньяс (Молина, 72), Араухо, Корона, Морено, Эррера, Маркес, Лайюн, Хименес, Эрнандес (Перальта, 78), Корона (Лосано, 63).
Ямайка – Блэйк, Мариаппа, Морган, Тэйлор, Уотсон, Макклири, Уильямсон (Орджилл, 77), Хектор, Макануфф (Биннс, 62), Барнс, Доналдсон.
Огоҳлантириш: Уотсон (27).
[media=https://youtu.be/rmrVbBKG8Nc]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Америка Кубоги: Мексика гуруҳдан чиқди, Уругвай турнирни муддатидан олдин тарк этадиган бўлди