“Бавария” яқинда бош мураббийликка Томас Тухелни олиб келганига қарамай, ёзда бу мутахассисга ҳам чиқиш эшикларини кўрсатиши мумкин.
Goal.com сайтининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти агар жамоа жорий мавсумда Бундеслига чемпионлигини қўлга кирита олмаса, Томас Тухель билан ҳам хайралашади.
Раҳбариятнинг кескин қарорга келиши бежиз эмас, албатта. Томас Тухель қўл остида “Бавария” еттита учрашувдан атиги иккитасида ғалаба қозонди, икки маротаба дуранг ўйнаб, уч марта рақибга ютқазди.
Аввалги бош мураббий Юлиан Нагельсманн бошчилигида футболчилар барча турнирларда 37 та ўйинда атиги уч марта мағлуб бўлганди.
Томас Тухель бошқарувига ўтганидан кейин “Бавария” Чемпионлар лигаси ва Германия кубогини тарк этди. Шунингдек, Бундеслига “Боруссия” орадаги фарқни йўққа чиқариб, мусобақа жадвалида мюнхенликлардан ўзиб кетди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг