Гарри Кейн пивога беланган ҳолда медалини қизига топширди

Спорт1 дақиқа ўқиш272
Гарри Кейн пивога беланган ҳолда медалини қизига топширди

Бавария Бундеслиганинг сўнгги турида Кёлн устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда хет-трик қайд этган Гарри Кейн мавсумни ажойиб тарзда якунлади. Ўйиндан сўнг анъанага кўра, жамоа аъзолари бир-бирини пиво билан ювишди, натижада инглиз ҳужумчиси бутунлай ҳўл бўлиб кетди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Майдондаги байрам тантаналари вақтида қизиқарли ҳолат юз берди: пивога беланган Гарри Кейн ўз оиласи олдига борди, бироқ унинг рафиқаси ва фарзандлари кийимларига пиво тегиб кетмаслиги учун ундан масофа сақлашга ҳаракат қилишди. Шунга қарамай, футболчи ўзининг чемпионлик медалини қизига совға қилиб, мухлисларга илиқ лаҳзаларни тақдим этди.

Венсан Компани шогирдлари учун бу мавсум жуда муваффақиятли ўтди. Гарри Кейн жорий мавсумда Бундеслигада 36 та гол уришга муваффақ бўлди. Бавария эса чемпионат доирасида жами 122 та гол уриб, рекорд ўрнатди.

Бавария футболчилари чемпионликни нишонлаган бўлсалар-да, мавсум ҳали якунлангани йўқ. Джошуа Киммич таъкидлаганидек, жамоа энди бор эътиборини келаси ҳафта бўлиб ўтадиган Германия кубоги финалига қаратади. Штутгартга қарши кечадиган баҳсда мюнхенликлар мавсумдаги иккинчи совринни қўлга киритишни мақсад қилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Трамп НАТО билан келишилган баёнот матнига Украинани ҳам қўшиб ўзгартирди
  2. Жамият
    Тошкентда чиқинди олиб кетиш хизмати нархи оширилиши мумкин
  3. Маданият
    Жавоҳир Синдаров ва Бибисара Ассаубаеванинг биргаликда тушган янги видеоси мухлислар эътиборида! (видео)
  4. Жамият
    Алимент тўламасангиз нима бўлади?
  5. Дунё
    TikTok юлдузи Хаби Леймнинг кўпчилик билмаган жиҳати: у Қуръони Каримни ёд олган
  6. Дунё
    Лондонга кетаётган поезддаги ҳужумда 14 кишини ўлдиришга уринган эркак айбдор деб топилди
  7. Дунё
    Бразилиядаги даҳшатли сув тошқини: янги туғилган чақалоқ соғ-омон олиб чиқилди
  8. Дунё
    Имтиҳон жараёнини шиша том устидан кузатган назоратчи интернетда муҳокама бўлди (видео)
  9. Жамият
    Тошкентда мураккаб операция орқали ажратилган сиам эгизаклари бир ёшга тўлди
  10. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда 27 ноябрь куни олтин қуймалар нархи кўтарилди