Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз Доминикан дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди

Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз Доминикан дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди

Ўртоқлик ўйини доирасида Ўзбекистон ва Доминикан U-20 терма жамоалари ўзаро куч синашди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди.

Ҳамюртларимиз сафида голларга Шаҳзод Раҳматуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов ва Аббос Файзуллаев муаллифлик қилди.

Ўзбекистон U-20 — Доминикан U-20 3:0

Голлар: 1:0 — 20 Раҳматуллаев, 2:0 — 40 Холдорхонов (пен), 3:0 — 75 Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, ёшларимиз 22 апрель куни Бразилияга йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Энди Равшан Ҳайдаров шогирдлари 27 апрель санасида Гибралтар термасига қарши саф тортади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар