Тимоти Бредли Девин Хэйнига қарши жангда Василий Ломаченкога паст баҳо бермаслик кераклигини айтди.
"Ломаченконинг имкониятига паст баҳо берилмоқда. Тушуниш лозимки, Ломаченко ёмон жанг кўрсатса, у одатда катта куч билан қайтади. Ломаченко Салидога ютқазган эди ва у қайтди. Кичик Гари Расселлга имконият қолдирмади. Кейин Ломаченко Тео Лопес билан ўзини кўрсата олмади, бироқ у ким билан қайтди?
Масаёши Накатани устидан ҳукмронлик қилди. Ортиз билан ўртача жанг кўрсатди. Сизга айтаманки, у Ломаченко услубида қайтади. У Хейнини камчиликларини топишга ҳаракат қилади. Ўйлайманки, Ломаченко кейинги жангда унинг ожиз томонини топишга ҳаракат қилади”, - деди Бредли.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченко 20 май куни Девин Хэйнига қарши енгил вазн тоифасининг мутлоқ чемпионлик камарлари учун жанг қилади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг