00:52 / 30.04.2023
236

Жаҳон шахмат тожи соҳиби тай-брейкда аниқланади

Жаҳон шахмат тожи соҳиби тай-брейкда аниқланади

Фото: FIDE

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида жаҳон шахмат тожи учун 14 та партиядан иборат асосий баҳслар якунланди. Россиялик Ян Непомняшчий ва хитойлик Дин Лижэн ўртасидаги ўйинларда ғолиб аниқланмади – 7:7.

Энди ғолиб 30 апрель куни ўтказиладиган тай-брейкда аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг соврин жамғармаси 2 миллион евро бўлиб, унинг 60 фоизи ғолибга, 40 фоизи эса мағлубга берилади.

Ўтган йилнинг июл ойида Непомняшчий номзодлар турнирида ғолиб чиқиб, жаҳон тожи учун баҳсда курашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Унинг рақиби амалдаги чемпион норвегиялик Магнус Карлсен бўлиши керак эди, аммо у навбатдаги чемпионлик ҳимоясида қатнашмасликка қарор қилди. Натижада, унинг ўрнини номзодлар турнирида иккинчи бўлган Лижэн эгаллаган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон шахмат тожи соҳиби тай-брейкда аниқланади