Тошкентда конкур бўйича “Гранд Прих Эурасиа леагуе Ташкент 2023” мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари якунига етди. “Универсал Ҳорсес Стабле” мезбонлик қилаётган мусобақанинг ортда қолган ушбу кунида барчанинг диққат-маркази 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурига қаратилди.
Баҳслар якунигача барчани катта ҳаяжонда ушлаб турган дастурда Хуршиджон Алимжонов ғалаба қозонди. “Chempions Ligas” тулпори билан ҳаракат қилган Алимжонов 91.45 сония қайд этишга эришди. Иккинчи ўрин “Kalleko” билан ҳаракат қилган Саидамирхон Турғунбоевга насиб этган бўлса, “Bazart De Ruet” оти Аъзам Толиббоевга учинчи ўринни тақдим қилди. Аҳамиятлиси, кейинги поғоналар ҳам юртдошларимиз Нуржан Туякбаев (“Kvintes NV”) ва Бекзод Қурбоновга (“Mats VG”) насиб этди. Беллашувлар давом этади.
Манба: МОҚ
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг