00:08 / 01.05.2023
236

АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни сувга олиб бориб, суғормай қайтариб келди

АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни сувга олиб бориб, суғормай қайтариб келди

Англия Премьер-лигаси 34-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур тўқнашувда майдон эгалари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Арнольднинг узатмасидан кейин Жонс ҳисобни очди. Икки дақиқа ўтиб, Луис Диас орадаги фақрни яна биттага ошириб қўйди. 15-дақиқада Гакпо ишлаган пенальтини Салоҳ голга айлантирди. 

Биринчи бўлим охирларида Кейн ҳисобни қисқартирди. Жамоалар 3:1 ҳисобида танаффусга йўл олди. Иккинчи таймни "шпорлар" фаол бошлади ва ҳисобни тенглаштирди. Беллашувнинг сўнгги сонияларади захирадан ўйинга қўшилган Жота гол уриб, ғалабани илиб кетди.

"Ливерпуль" – "Тоттенхэм" 4:3 (3:1, 1:2)

Голлар: 1:0 – 3 Джонс, 2:0 – 5 Диас, 3:0 – 15, пенальти Салах, 3:1 – 39 Кейн, 3:2 – 77 Сон Хын Мин, 3:3 – 90+3 Ришарлисон, 4:3 – 90+5 Диогу Жота.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Фабиньо, Джонс (Милнер, 86), Эллиотт (Хендерсон, 63), Салах, Диас (Диогу Жота, 63), Гакпо (Нуньес, 73).

Тоттенхэм – Форстер, Порро (Лукас Моура, 90), Дайер, Дэвис, Ромеро, Перишич (Данджума, 90), Хейбьерг, Кулусевски (Сарр, 66), Скипп (Ришарлисон, 84), Сон Хын Мин, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Сон Хын Мин (52), Конате (70), Диогу Жота (81), Милнер (90), Ришарлисон (90).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни сувга олиб бориб, суғормай қайтариб келди