16:30 / 01.05.2023
209

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) май ойи учун топ-100 рейтингни эълон қилди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) май ойи учун топ-100 рейтингни эълон қилди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Рейтингни норвегиялик Магнус Карлсен (2853) бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринни эса россиялик гроссмейстер Ян Непомняший эгаллаган. Янги жаҳон чемпиони Дин Лижен (2789) кучли учликка якун ясаган. Лижен Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилган шахмат тожи учун кечган ўйинларда Ян Непомняшийни енгиб, жаҳон чемпионига айланганди.

FIDE Топ-100 рейтингидан ўзбекистонлик 3 нафар гроссмейстер ўрин олган. Рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2731) 19-ўринни эгаллаб турибди. Рустам Қосимжонов (2669) 68-ўрин, Жавоҳир Синдоров (2661) эса 82-поғонани банд этган.

FIDE рейтинги:

1. Магнус Карлсен (Норвегия) – 2853.

2. Ян Непомняший (Россия) – 2794.

3. Дин Лижен (Хитой) – 2789.

4. Алиреза Фиружа (Франция) – 2785.

5. Ҳикару Накамура (АҚШ) – 2775.

6. Аниш Гири (Нидерландия) – 2768.

7. Фабиано Каруана (АҚШ) – 2764.

8. Уэсли Со (АҚШ) – 2760.

9. Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) – 2754.

10. Теймур Ражабов (Озарбайжон) – 2747.

19. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 2731.

68. Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) – 2669.

82. Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) – 2661.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) май ойи учун топ-100 рейтингни эълон қилди