Бокс бўйича ЖЧ—2023. Жасурбек Йўлдошев жазоирлик рақибини мағлуб этди

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Жасурбек Йўлдошев жазоирлик рақибини мағлуб этди

Бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 2-кунги баҳсларида 2 май, сешанба куни бўлиб ўтмоқда.

-80 кг вазн тоифасида Жасурбек Йўлдошев жазоирлик Юнус Немоучига қарши рингга чиқди. Биринчи раунд тўлиқ Жасурбекнинг фойдасига ҳал бўлди. Қолган икки раундда ҳам ҳакамлар Йўлдошевнинг устунлигини қайд этди ва якунда 5:0 ҳисобида зафар қучиб, Жасурбек кейинги босқичга йўл олди.

Аввалроқ Мужибилло Турсунов, Руслан Абдуллаев ва Шоҳжаҳон Абдуллаев ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, кейинги босқич масаласини ҳал қилганди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар