Бокс бўйича ЖЧ—2023. Абдумалик Ҳалоков Гаяна вакили устидан ғалаба қозонди

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Абдумалик Ҳалоков Гаяна вакили устидан ғалаба қозонди
Бокс бўйича ЖЧ—2023. Абдумалик Ҳалоков Гаяна вакили устидан ғалаба қозонди
Фото: Бокс федерацияси

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 5-кунги баҳслари 5 май, жума куни бўлиб ўтмоқда.

-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков гаяналик Кевин Аликок билан жанг қилди. Биринчи раундда Абдумалик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи раунд эса тўлиқ Ҳалоковнинг назоратида ўтди. Учинчи раунд ҳам ўзбекистонлик боксчининг фойдасига ҳал бўлди ва якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа Ҳалоков кейинги босқичга йўл олди.

5 май кунги баҳсларни Ўзбекистон сафида Лазизбек Муллажонов бошлаб берди. -91 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган боксчи колумбиялик Марло Хартадони енгиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилганди. Кунни эса Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) якунлаб беради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар