
«Ливерпуль» ҳужумчиси Марио Балотелли Испания терма жамоасининг кучи ва Европа чемпионатидаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар берди.
«Испания барибир Испания, у ҳеч қачон кучсиз рақиб бўлолмайди. Ўтган чемпионатда улар Фабрегасни ҳужум марказида ўйнатиб, ҳаммани мағлуб этишганди. Шунинг учун ҳам, Торрес ва Костанинг йўқлиги улар учун жиддий муаммо эмас. Давид Сильва — «имиллаган Месси». Мората ҳам ажойиб футболчи. У Погба билан бир қаторда мусобақа юлдузи бўлиши ҳам мумкин», — деди Балотелли Goal хабарига кўра. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар