ПСЖ мухлислар ассоциацияси президенти Неймарнинг клубни тарк этишини ёқлаб чиқди.
"Месси ПСЖни тарк этмоқчи ва биз Неймарга айтмоқчимизки, у ҳам клубни тарк этса яхши бўларди. Биз Неймарни хафа қилишни хоҳламаймиз. У фаолиятини Париждан узоқда давом эттиришини истаймиз. Бошқа даврга ўтмоқчимиз, кубоклар кўтаришни ва янги саҳифа ёзишни истаймиз", - деди Ромаин Мабил.
Лекин айни пайтда Мабил бразилиялик ҳужумчининг уйидаги ҳаракатини қоралади.
"Мен нима бўлганини билмайман. Бу бизнинг гуруҳ ҳаракати эмас. Бу биз бироз олдин клуб қароргоҳида қилган ҳаракатимизни обрўсизлантиради. Бўлган воқеадан афсусдаман”, — деди мухлислар уюшмаси президенти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар