10:55 / 07.05.2023
286

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Бугун Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўстматов жанг қилади

Фото: Бокс федерацияси

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 7 май кунги баҳсларида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.

Кундузги дастурда Абдумалик Ҳалоков ва Аълохон Абдуллаев жанг қилади. Ҳасанбой Дўстматов ҳамда Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанглар кечки дастурдан ўрин олган.

  • -57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Чарли Senior (Австралия), (Б ринг, 15:10 дан сўнг)

  • -75 кг: Аълохон Абдуллаев — Менгянг Жао (Хитой), (А ринг, 16:20 дан сўнг)

  • -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Саид Мортажи (Марокаш), (А ринг, 18:40 дан сўнг) 

  • +92 кг: Баҳодир Жалолов — Теремоана Теремоана (Австралия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг).

Жангларни қуйидаги ҳаволалар орқали IBA’нинг расмий сайтида жонли томоша қилиш мумкин бўлади.

А ринг — жонли эфирга ҳавола

Б ринг — жонли эфирга ҳавола

1—10 май кунлари жанглар ўтказилаётган “Ҳумо Арена”га кириш бепул бўлиши маълум қилинганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича ЖЧ—2023. Бугун Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўстматов жанг қилади