АҚШнинг Ню-Жерси штатида Ўзбекистон вақти билан 7 май тонгида UFC 288 мусобақаси бўлиб ўтди.
MMA оқшомининг асосий жанги ўта енгил вазн тоифаси чемпиони Алжамейн Стерлинг ва собиқ чемпион Генри Сехудо ўртасида кечди. Жанг 5 раунд тўлиқ давом этди ва ҳакамларнинг фарқли қарори билан Стерлинг ғолиб деб топилди.
Шу тариқа Алжамейн ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Уч йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтган Сехудо мағлубиятни қабул қилиб олди.
UFC 288 натижалари:
Асосий кард
- Алжамейн Стерлинг очколар эвазига Генри Сехудони енгди;
- Билол Муҳаммад очколар эвазига Гилберт Бёрнсни ютди;
- Ян Сяонан 1-раундда Жессика Андрадени нокаут қилди;
- Мовсар Евлоев очколар эвазига Брайс Митчеллни енгди;
- Чарльз Журдан очколар эвазига Крон Грэйсни ютди.
Прелим кард
- Метт Фревола 1-раундда Дрю Доберни нокаут қилди;
- Кеннеди Нзечукву 2-раундда Девин Кларк сабмишен билан ютди;
- Калин Уильямс очколар эвазига Роландо Бедояни енгди;
- Вирна Яндироба очколар эвазига Марина Родригесни ютди;
- Паркер Портер 1-раундда Бракстон Смитни нокаут қилди;
- Икрам Алискеров 1-раундда Фил Ҳоусни нокаутга учратди;
- Клаудио Рибейро 2-раундда Жозеф Ҳолмсни нокаут қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин