21:22 / 07.05.2023
458

Баҳодир Жалолов: Анча чидамли боксчи экан, шунча зарбаларга дош берди

Баҳодир Жалолов: Анча чидамли боксчи экан, шунча зарбаларга дош берди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

+ 92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Теремоана билан рингга кўтарилди.

Жангнинг иккинчи раундида австралиялик боксчига уч бор ҳисоб очилди. Натижада ҳакам жангни эрта якунлади.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов иккинчи жангида муддатидан олдин ғалаба қозониб, техник нокаут қайд этди. Ушбу муваффақиятдан сўнг боксчимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи раундда мураббийларимиз шошилмаслигимни айтишганди. Оғир вазн бўлгани учун назоратни ушлаб туришим керак эди. Лекин ўзимни ушлаб тура олмадим. Олдинга қараб интилдим.

Чемпион бўлиш учун рақиб ким бўлишидан қатъий назар ютиш керак, деб ўйлайман. Бугунги рақибим билан биринчи марта жанг ўтказдим. Анча чидамли боксчи экан, шунча зарбаларга дош берди.

Ҳакам нега тўхтатди? Билмадим, бу ҳакамларнинг қарори. Мен охиригача жанг қилар эдим. Финалда ким билан жанг қилишимнинг фарқи йўқ. Чемпион бўлиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз, - деди Баҳодир Жалолов.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов: Анча чидамли боксчи экан, шунча зарбаларга дош берди