
Испания терма жамоаси Европа чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Чехияга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа Испания терма жамоаси Европа чемпионати доирасида қаторасига ўтказилган олтинчи ўйинда гол ўтказиб юбормади ва бу борада рекорд ўрнатди. Испанларнинг "қуруқ серияси" 599 дақиқани ташкил этган. Висенте Дель Боске жамоаси охирги марта 2012 йилги Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида Италияга қарши кечган ўйинда гол ўтказиб юборган эдилар. Ўшанда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар