date
views 346

Бокс. ЖЧ-2023. Ойбек Жўраев иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади

Бокс. ЖЧ-2023. Ойбек Жўраев иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев албаниялик Зенели Ариол билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилди.

Ойбек биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 4:1.

Иккинчи раундда ҳам ҳакамлар бир овоздан Жўраевнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.

Ҳамюртимизнинг охирги раундда ҳам қўли баланд келди - 3:2. Якуний ҳисоб 5:0 Ойбек Жўраевнинг фойдасига.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. ЖЧ-2023. Ойбек Жўраев иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади