Бокс бўйича ЖЧ-2023. Абдумалик Халoков ҳам ярим финалда!

Бокс бўйича ЖЧ-2023. Абдумалик Халoков ҳам ярим финалда!

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халoков иорданиялик Ишиш Юсуфга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк либосда. Унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилди.

Абдумалик илк раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 5:0.

Иккинчи раунд ҳам ҳамюртимизнинг фойдасига - 5:0.

Учинчи раундда ҳакамлар бир овоздан Халоковнинг устунлигини қайд этишди - 5:0. Якуний ҳисоб 5:0 боксчимиз ярим финалда. У ҳам камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар