Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев испаниялик Габриэль Эскобар билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилди.
Илк раундни ҳамюртимиз ўз фойдасига ҳал қилди - 5:0.
Иккинчи раундда ҳам Ойбек Жўраевнинг қўли баланд келди - 4:1.
Учинчи раундда ҳакамлар Ойбек Жўраевнинг устунлигини қайд этишди - 3:2. Якуний ҳисоб 5:0. Ойбек Европа чемпионини жаҳон чемпионатидан чиқариб юборди. Ўзи эса ярим финалга йўл олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар