date
views 217

Ойбек Жўраев россиялик боксчини енгди ва финалга йўл олди

Ойбек Жўраев россиялик боксчини енгди ва финалга йўл олди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.

-54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев россиялик Дмитрий Двали билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилди.

Илк раудда Ойбек Жўраевнинг қўли баланд келди - 4:1.

Боксчимиз иккинчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 3:2.

Учинчи раундда россиялик боксчи устунликка эришди 2:3. Якуний ҳисоб 5:2 Ойбек Жўраев фойдасига. Шу тариқа, Ойбек Жўраев финалга йўл олди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ойбек Жўраев россиялик боксчини енгди ва финалга йўл олди