Ўзбекистон Миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Осиё кубоги натижаларидан кейин рақибларимиз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳидан жой олди ва Австралия, Сурия ва Ҳиндистон, Ҳиндистон термалари билан куч синашади.
"Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи навбатда Австралия терма жамоасини айтиб ўтишим керак. Австралия кўп бора жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади ва Осиёнинг энг кучли термаларидан бири.
Шунингдек, Сурия терма жамоаси ҳам кўп бора Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган ва бизга таниш бўлган жамоа.
Ҳиндистон ҳақида шуни айтишим мумкинки, уларда футбол анча ривожланиб бормоқда. Бемалол уларни ривожланаётган терма жамоалар қаторида дея оламан.
Ўзбекистон терма жамоасини биринчи навбатдаги вазифаси максимал очко йиғиб, гуруҳдан чиқиш. Бу вазифани уддалаймиз деган умиддаман. Бу Осиё кубогида аввалгисига қараганда яхшироқ натижа қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Шомуродов.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг