date

Абдумалик Халоков муддатидан олдин ғалабага эришиб, финалчига айланди

Абдумалик Халоков муддатидан олдин ғалабага эришиб, финалчига айланди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.

-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халoков Мунарбек Сеитбек Уулу (Қирғиз Республикаси) билан рингга кўтарилди. Жанг 18:35дан сўнг бошланди.

Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилди.

Жанг биринчи раундда якунланди. Абдумалик Халоков рақибини зарба билан жароҳат етказиб, муддатидан олдин ғалабага эришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Абдумалик Халоков муддатидан олдин ғалабага эришиб, финалчига айланди