Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.
-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев арманистонлик Хованец Бачков билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилди.
Илк раундда Русланнинг қўли баланд келди - 5:0.
Иккинчи раундда ҳам вакилимизнинг устунлиги қайд этилди - 5:0.
Охирги раундда Руслан имкониятни бой бериб қўйди - 0:5. Якуний ҳисоб эса 5:0 Руслан Абдуллаев фойдасига.
Шу тариқа, Руслан финалга йўл олди. Қолаверса, Абдуллаев камида кумуш медали ва 100 минг доллар пул мукофотини нақд қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар