Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 12 май куни мусобақанинг ярим финал жангларида 9 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан 7 таси финал йўлланмасини қўлга киритди.
-54 кг вазнда иштирок этаётган Ойбек Жўраев россиялик Дмитрий Двалига қарши баҳс олиб борди ва 5:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ойбек Жўраев ҳозирга қадар 4 жанг ўтказиб, унда қийин рақиблар - Тамир Галанов (Сербия - жаҳон чемпионати совриндори), Габриель Эскобар (Испания - Европа чемпиони) каби рақиблар тўсиғидан муваффақиятли ўтди, аммо кўпчилик бокс мухлислари Жўраевнинг жангларига танқидий фикрлар билдирмоқда.
Аслида ушбу вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов мусобақада иштирок этиши белгиланган ва у дастлабки рўйхатга киритилган эди. Мирзаҳалилов бир ярим йил олдин, танаффусда бўлган вақтида IBA'нинг допинг назорат рўйхатидан тушиб қолгани боис, у IBA томонидан тасдиқдан ўтмади ва қисқа муддатда Ойбек Жўраев билан алмаштирилганди.
Британиялик таҳлилчи, журналист ва мураббий Тейлор O'Ҳиггинс бевосита ҳаваскор бокс, ўзбек боксини ҳам мунтазам кузатувчиси ҳисобланади. Тейлор Жўраевнинг жангига ўз муносабатини билдириб ўтди.
- Жўраев ҳурматга лойиқ! У Аҳмадалиев, Мирзаҳалилов каби боксчилар соясида ўз навбати келишини сабр билан кутиб, қисқа муддатда таркибга киришига тўғри келди. У Мирзаҳалиловнинг иштирок этмаётганида ёки чорак финалда ҳакам Габриель Эскобардан 2 очко олиб ташлагани учун айбланиши керак эмас. У ярим финалда россиялик кучли рақибини мағлуб этиб, ўз фаолиятидаги энг катта ғалабаларидан бирини қўлга киритди. Баъзилар бу жанг натижасидан норози бўлиши мумкин, мен эса бу баҳс жуда яқин бўлганини ва ҳар иккала томонга ҳам кетиши мумкинлигини айтмоқчиман. Жўраев 1-раундни, Двали 3-раундни ўз фойдасига ҳал қилди ва жангнинг асосий натижаси 2-раунддаги ҳаракатларга таяниладиган бўлиб қолди. Бу раундда ҳар иккаласи ҳам омадли зарбалар йўллади, Двали асосан кўзга кўринарли, Жўраев эса бош ва танага очколи аперкотлар.
Техник ва тактик устунлик баҳолаш мезонларининг бир қисми бўлиб, тенг жангда очко бериш кимнинг маҳоратлироқ ҳаракат қилганига боғлиқ. Жўраевнинг оёқ ҳаракати ва техникаси бунда муҳим роль ўйнаган бўларди, боксчига етказилган зарар ягона омил эмас. Финал жангида барча ўзбек мухлислари уни жаҳон чемпиони бўлиш орзуси йўлида қўллаб қувватлайди, деган умиддаман.
Жанг натижаси ҳисобларда қандай бўлишига (ҳакамлар ишига) боксчи жавобгар эмас. У яхши жанг ўтказди, жанг сўнггида рақибига ҳурмат кўрсатди. У нима учун танқид қилинаётганини эса тушуна олмадим...
Мен одатда боксчини 2 та вазиятда айблайман. А) агар у рингда номақбул ҳаракатлар қилса, б) худди Латипов Жалоловга қарши турнир бошидаги жангидаги каби, имконияти бўлиб туриб ғалаба учун ҳаракат қилмаса. Бошқа ҳолатлар эса боксчининг қўлида эмас..., - дейди у SPORTS.uz сайти муҳбири билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек Жўраев 14 май куни жаҳон чемпионати финал жангини яна бир қийин рақиб, қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши ўтказади.
Жалол Ахмедов суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади