21:42 / 13.05.2023
321

Президент бокс финалини томоша қилди

Президент бокс финалини томоша қилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди.

Мусобақада 107 та мамлакатдан 600 дан ортиқ боксчи иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча 13 вазн тоифасида қатнашди. Мезбонлар бугунгача 9 та медални нақд қилиб бўлган эди.

Давлат раҳбари 13 май куни ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги финал жангларини кузатди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовни, Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билал Беннамани, Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзолани енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Ғолибларга медаллар ва чемпионлик камарларини президент Шавкат Мирзиёев топширди. Шунингдек, уларга Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ажратилган мукофот пуллари берилади.

Мусобақанинг сўнгги кунида яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. Жаҳон чемпионати 14 май куни якунланади.

Фото


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Президент бокс финалини томоша қилди