
Евро-2016 мусобақасининг гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Франция ҳамда Албания терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, французларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг деярли 90 дақиқасида ҳисоб ўзгармасдан турганди. Аммо, 90-дақиқада Гризманн ва 90+5 дақиқада Пайетлар ғалаба голларини уришди.
Шу тариқа Франция икки ўйин натижасига кўра олти очко тўплашга муваффақ бўлди.
Евро-2016, 2-тур
Франция – Албания 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 90 Гризманн, 2:0 – 90 Пайет.
Франция – Льорис, Рами, Эвра, Санья, Косьельни, Канте, Матюиди, Пайет, Коман (Гризманн, 68), Марсьяль (Погба, 46), Жиру (Жиньяк, 77).
Албания – Бериша, Леняни, Маврай, Айети (Весели, 85), Лиля (Роши, 71), Мемушай, Кукели (Джака, 74), Хюсай, Абраши, Аголи, Садику.
Огоҳлантиришлар: Кукели (55), Абраши (81), Канте (88). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар