
“Барселона” тўрт йиллик танаффусдан сўнг, Испания чемпионатида ғолиб чиқди ва табрикларни қабул қилмоқда.
Статистика билан шуғулланадиган экспретлар каталонияликлар ҳақида қизиқ маълумотни эълон қилди. Унга кўра, Хави Эрнандес шогирдлари мавсум давомида бирор маротаба пенальтидан гол урмасдан чемпионликка сазовор бўлди.
Умуман олганда, “Барселона” Ла Лигада икки маротаба 11 метрлик белгидан зарба берди. Ферран Торрес “Валенсия” (1:0), Роберт Левандовски “Альмерия” (2:0) дарвозасини пенальтидан ишғол қила олмади.
Шунга қарамай, каталониялик футболчилар мавсумни юқори даражада ўтказиб, муддатидан олдин чемпион номига сазовор бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 