Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" баҳси якунланди. Учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувидан сўнг қаршиликлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Курашларга бой учрашув бўлди. Голлар ва қизил карточкага гувоҳ бўлдик. “Металлург” ўз майдонида доим тартибли ҳаракат қилади. Тезкор гол ўтказиб юборганимиз режамизни бузиб юборди. Шунга қарамасдан, ўтказиб юборилган голдан кейин ҳимояда тартибли ўйнадик ва ҳужумдаги имкониятлардан унумли фойдаландик. Йигитлар характер кўрсатишди ва иродали ғалабага эришдик.
Янги мураббий қўл остида “Металлург”нинг ўйин схемасида ўзгариш бўлмаган. Жамоа 3 нафар марказий ҳимоячи билан тўп тепмоқда. Бекободликларнинг ўйин услубига тайёр эдик.
Биринчи бўлимда иккита қулай имкониятни голга айлантира олмадик. Иккинчи таймда 10 киши қолган бўлсак ҳам жамоамиз жипслашган ҳолда керакли натижага эришдик”, – деди Тошпўлатов.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг