"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг "Интер"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси финали ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Италия клубига қарши финал энг яхши вариант эмас. Улар жуда рақобатбардош жамоалар. Аммо бу ўйинга руҳий жиҳатдан яхши тайёргарлик кўриш учун вақтимиз бор", - деди испаниялик мутахасси.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Реал"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Икки ўйин натижасига кўра, “шаҳарликлар” Испания грандини 5:1 ҳисобида таслим этишди.
Чемпионлар лигаси финали эса 10 июнь куни Истанбулда (Туркия) бўлиб ўтади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар