05:21 / 19.05.2023
414

U-20 Жаҳон чемпионати ўйинларини қайси телеканал эфирга узатиши аниқ бўлди

U-20 Жаҳон чемпионати ўйинларини қайси телеканал эфирга узатиши аниқ бўлди

"UzReport TV" футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини жонли эфирда трансляция қилади.

Миллионлаб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ёш футболчиларимизни жаҳон майдонларида қўллаб-қувватлаш мақсадида “UzReport TV” телеканали 20 майдан 11 июнгача Аргентинада бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионатини трансляция қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритди.

Турнир Сантьяго Дел-Эстеро, Сан-Хуан, Ла-Плата ҳамда Мендоза шаҳарларида ўтказилади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги амалдаги Осиё чемпионларимиз Аргентина майдонларида ҳам шундай муваффақиятли юришларини давом эттиради деб умид қиламиз.

Эътиборлиси, U-20 терма жамоамиз аъзолари мусобақани мезбон бўлмиш Аргентинага қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 21 май куни Тошкент вақти билан тунги 02:00 да старт олади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 Жаҳон чемпионати ўйинларини қайси телеканал эфирга узатиши аниқ бўлди