19:43 / 20.05.2023
342

Хавьер Маскерано: "Ўзбекистонни билмайдиганлар учун эслатиб ўтаман, рақибимиз ўта хатарли!"

Хавьер Маскерано: "Ўзбекистонни билмайдиганлар учун эслатиб ўтаман, рақибимиз ўта хатарли!"

Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Учрашув олдидан Аргентина ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано U-20 жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистон жуда ажойиб жамоа. Уларни билмайдиганлар учун эслатиб ўтаман, рақибимиз ўта хатарли.

Ўтган йили улар бизга қарши 5-2-3 тактик схемаси билан қаршилик кўрсатганди. Шундан сўнг айрим номлар ўзгарганини кўряпмиз. Аммо жамоа ҳамон юқори савиясини йўқотмаган.

Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Бош мураббий тўп назоратига эгалик қилишни хуш кўради ва ҳужумдаги футболчилардан ўта фаол ҳаракат қилишни талаб қилади. Бу бизга қийинчилик туғдириши табиий.

Биз Ўзбекистон ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаслигимиз мумкин. Бироқ уларнинг қандай кучга эга эканини тушуниб турибмиз", - деди "Барселона" собиқ футболчиси.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хавьер Маскерано: "Ўзбекистонни билмайдиганлар учун эслатиб ўтаман, рақибимиз ўта хатарли!"