date

Равшан Ҳайдаров: "Майдонда Аргентинадан ҳеч қандай кам жойимиз йўқ эди, фақат..."

Равшан Ҳайдаров: "Майдонда Аргентинадан ҳеч қандай кам жойимиз йўқ эди, фақат..."

Ўзбекистон 20 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтаётган мундиалдан илк турда Аргентинага қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин мухлисларга ёқадиган жанговар тарзда ўтди. Вазиятлар яратиш бўйича, майдондаги курашларда рақибга муносиб қаршилик кўрсата олдик ва улардан ҳеч қандай кам жойимиз йўқ эди, фақат вазиятларни якунлаш бўйича Аргентина биздан кучлироқ экан. Мен йигитларнинг ўйинидан хурсандман ва кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз", - деди Ҳайдаров.

Ўзбекистон мазкур мағлубиятдан кейин гуруҳда 3-ўриндан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров: "Майдонда Аргентинадан ҳеч қандай кам жойимиз йўқ эди, фақат..."