CAFA U-20. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Эронга қарши камбэк қайд этишди

CAFA U-20. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Эронга қарши камбэк қайд этишди

“CAFA U-20 Championship 2023” турнирининг 1-тури доирасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Эрон термасига қарши баҳс олиб борди. Голларга бой ўтган баҳс вакилларимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Ҳамюртларимиз сафида голларга Мурод Комилов, Муҳаммадали Ўринбоев ва Нарминжон Аҳмаджонов муаллифлик қилди. Рақибларимизнинг икки голи Реза Мирзаян номига қайд этилди.

2-турни Фарҳод Нишонов шогирдлари эртага Туркманистонга қарши ўтказади. Беллашув 17:00 да старт олади.

CAFA U-20. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Эронга қарши камбэк қайд этишди

Эрон 2:3 Ўзбекистон

Голлар: Реза Мирзаян 24', 36', Муроджон Комилов 25', Муҳаммадали Ўринбоев 40', Нарминжон Аҳмаджонов 67'

Ўзбекистон: 21 Самандар Муратбаев, 10 Муҳаммадали Ўринбоев, 2 Абдуллохон Омоналиев, 5 Муҳаммадали Зоҳидов, 7 Абдуазим Ортиқов, 11 Муроджон Комилов, 14 Нурлан Ибраимов, 18 Нарминжон Аҳмаджонов, 19 Рустамбек Фомин, 22 Салоҳиддин Турсунов, 23 Зиёдбек Ҳамзаев.

Захирадагилар: Максим Муркаев, Жавоҳир Баҳодиров, Алижон Бекмуродов, Равшан Ҳайруллаев, Абдуазиз Абдурашидов, Темур Одилов, Асқаржон Қудратов, Абдугафур Ҳайдаров, Саидхон Ҳамидов, Рузибой Файзуллаев, Зайниддин Ҳамрабоев, Далер Тухсанов.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар