15:10 / 23.05.2023
485

U-20 ЖЧ. Ўзбекистонлик футболчилар ўрнак бўладиган хатти-ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқда машҳур бўлди

U-20 ЖЧ. Ўзбекистонлик футболчилар ўрнак бўладиган хатти-ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқда машҳур бўлди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари илк машғулотларини “Unico Madre de Ciudades” стадионида ўтказишди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулот жараёни акс этган видеоролик маҳаллий ижтимоий тармоқда машҳурликка эришди.

Гап шундаки, жамоа футболчилари илк машғулотларини ўтказган “Unico Madre de Ciudades” майдонига кираверишда маҳаллий клуб рамзига ҳурмат сақлаган ҳолда уни айланиб ўтишган.

Лавҳани томоша қилган интернет фойдаланувчилари томонидан илиқ фикрлар билдирилган. Маҳаллий фан-клуб Facebook саҳифасига ушбу видеони жойлаган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров шогирдлари "А" гуруҳининг 2-туридан Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Учрашув 23 май куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 ЖЧ. Ўзбекистонлик футболчилар ўрнак бўладиган хатти-ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқда машҳур бўлди