01:05 / 24.05.2023
312

ЖЧ - U20. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Янги Зеландия билан дуранг ўйнади

ЖЧ - U20. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Янги Зеландия билан дуранг ўйнади

Аргенинада бўлиб ўтаётган 20 ёшгача бўлган жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур тўқнашувда Равшан Ҳайдаров жамоаси 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш масаласи 3-турга қолдирди. Биринчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юборган вакилларимиз иккинчи таймда камбэк амалга ошира олди. Файзуллаев ва Эсоновнинг голлари жамоамизга 1 очко тақдим этди.

Ўзбекистон - Янги Зеландия 2:2

Голлар: 0:1 — 23, Бенжамен Уоллес, 0:2 — Жей Хердман (41), 1:2 — Абббосбек Файзуллаев (51), 2:2 - Шерзод Эсанов (90+3).

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (19.Шаҳзод Акрамов, 90), 8.Беҳрузбек Асқаров (5.Рустам Турдимуродов, 68), 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев (9.Шаҳзод Неъматжонов, 84),  17.Нодирбек Абдураззоқов (11.Шерзод Эсанов, 46), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов (18.Саидафзалхон Аҳроров, 68).

Захирадагилар: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 4.Абубакир Ашуров, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев.

Янги Зеландия U-20: 1. Кис Симс, 4. Исак Хюз, 5. Финн Шурмен (С) , 6. Фин Кончи, 10. Жей Хердман (8. Мануел Жексон, 87), 11. Норман Гарбет (3. Адам Супик, 63), 12. Эвертон Олеари (2. Жексон Жерви, 46), 16. Ден МакКей, 18. Бенжамен Уоллес (17. Оливер Фей, 63), 19. Киан Донкерс (9. Оливер Коллоти, 63), 20. Лукас Келли-Холд.

Захирадагилар: 13. Генри Грей, 21. Алберт Келло-Холд, 7. Нора Карунаратне, 14. Финн Линдер, 15. Арян Раж.

Огоҳлантириш: Умарали Раҳмоналиев (10), Ден МакКей (18), Эвертон Олеари (24), Аббос Файзуллаев (86).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ - U20. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Янги Зеландия билан дуранг ўйнади