06:47 / 24.05.2023
354

U-20 ЖЧ. Янги Зеландия мураббийи: "Биз мағлуб бўлмадик, аксинча, бир очко қўлга киритдик"

U-20 ЖЧ. Янги Зеландия мураббийи: "Биз мағлуб бўлмадик, аксинча, бир очко қўлга киритдик"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги Ўзбекиситон — Янги Зеландия учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даррен Базелей ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Биламан, кайфиятимиз бироз пасайди. Чунки 90 дақиқа ҳисобда олдинда боргандик, аммо ўйиндаги қатъийлик, дадиллик шунчаки ақлбовар қилмас даражада.

Ўзбекистон жуда яхши жамоа ва улар бизга катта босим ўтказди. Афсуски, босим ошган сари якунда битта ҳужумга дош беролмадик.

Йигитлар қийин ўйин ўтказишди. Бироқ шогирдларим мағлуб бўлмади, аксинча, жаҳон чемпионатида яна бир очкони қўлга киритди. Бизни олдинда яна бир ўйин кутиб турибди.

Биз кўпроқ ҳужум қилишни, кўпроқ зарбалар йўллашни ва вазиятлар яратишни хоҳлагандик ва иккита қойилмақом гол урдик", — деди океанияликлар устози.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 ЖЧ. Янги Зеландия мураббийи: "Биз мағлуб бўлмадик, аксинча, бир очко қўлга киритдик"