10:58 / 27.05.2023
414

Равшан Ҳайдаров Гватемала мағлуб этилгандан сўнг нималар деди?

Равшан Ҳайдаров Гватемала мағлуб этилгандан сўнг нималар деди?

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Гватемала баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Термамиз сафида Неъматжонов дубль муаллифига айланди.

Баҳсдан сўнг термамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва кейинги босқичга тайёргарликни бугундан бошлаш кераклигини таъкидлади:

- Авваламбор, олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиз учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Сабаби, кейинги босқич йўлланмаси ўтган беллашувда дуранг ўйнаганимиз туфайли мавҳумлигича қолаётганди.

- Ўйин ва ўйинга бўлган муносабат борасида ҳам Гватемала термасидан устун бўлдик ва бу ҳисобда ҳам акс этди. Албатта, кейинги босқич ўйинлари бундан ҳам шиддатли бўлади. Тайёргарликни бугундан бошлаймиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров Гватемала мағлуб этилгандан сўнг нималар деди?