12:10 / 27.05.2023
142

U-20 ЖЧ—2023. АҚШ ва Эквадор ёшлари мусобақанинг 1/8 финалига чиқди

Фото: Getty Images

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг А ва B гуруҳида 3-тур баҳслари 26 майдан 27 майга ўтар кечаси бўлиб ўтди.

А гуруҳида Ўзбекистон ёшлари Гватемалани мағлубиятга учратиб, 1/8 финалга йўл олди. Аргентина эса Янги Зелландия устидан ғалаба қозонди.

Эквадор U-20 терма жамоаси Фижи ёшларига қарши ўйинда йирик 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва B гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. Иккинчи баҳсда эса АҚШ ёшлар жамоаси Словакияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учинчи тур баҳсларидан кейин АҚШ очколари тўққизтага етди ва биринчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди. Эквадор эса олти очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф масаласини ҳал қилди.

27 майдан 28 майга ўтар кечаси яна иккита гуруҳда 3-тур баҳслари бўлиб ўтади.

C гуруҳи

  • Колумбия — Сенегал 02:00
  • Япония — Исроил 02:00

D гуруҳи

  • Бразилия — Нигерия 23:00
  • Италия — Доминикан 23:00

U-20 ЖЧ—2023

3-тур баҳслари

26/27 май

Эквадор — Фижи 9:0

Голлар: 1:0 — 7 Кендри Паэс, 2:0 — 34 Клингер Соса, 3:0 — 36 Жастин Куэро, 4:0 — 45+6 Жастин Куэро, 5:0 — 66 Алан Минда, 6:0 — 85 Алан Минда, 7:0 — 89 Томми Леонардо, 8:0 — 90+6 Кристофер Самбрано, 9:0 — 90+10 Кристофер Самбрано.

Словакия — АҚШ 0:2

Голлар: 0:1 — 38 Кейд Кауэлл, 0:2 — 90+6 Нико Сакирис.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 ЖЧ—2023. АҚШ ва Эквадор ёшлари мусобақанинг 1/8 финалига чиқди