20:24 / 27.05.2023
325

А Серия. "Специя" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди

А Серия. "Специя" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди

А Серия 37-туридан ўрин олган "Специя" - "Торино" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларга Висьневски (автогол), Риччи, Илич ҳамда Карамолар муаллифлик қилди.

31 очкоси ўзгармай қолди специяликлар А Серия турнир жадвалида 17-поғонани банд этиб турибди ва хавфли зонадан уларни 1 очко ажратиб турибди.

Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур беллашувда майдонга тушмади.

Специя – Торино 0:4

Голлар: 0:1 – 24, автогол Висьневски, 0:2 – 72 Риччи, 0:3 – 76 Илич, 0:4 – 90+4 Карамо.

Специя – Дронговски, Амьян, Николау, Ампаду (Верде, 65), Висьневски, Реца, Экдаль (Агудело, 46), Бурабия (Журковски, 46), Эспозито, Джаси (Бастони, 80), Нзола.

Торино – Милинкович-Савич, Синго (Айна, 87), Родригес, Схюрс (Джиджи, 68), Буонджорно, Войвода, Миранчук (Карамо, 87), Влашич, Илич (Линетти, 87), Риччи, Санабрия.

Огоҳлантириш: Экдаль (11), Илич (16), Синго (69), Нзола (75).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Специя" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди