22:24 / 27.05.2023
112

“Андижон” “Турон” устидан иродали ғалабага эришди, “Металлург” эса “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

Фото: “Турон”

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган икки ўйин 27 май, шанба куни бўлиб ўтди.

“Металлург” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди. Учрашувнинг 17-дақиқасида мезбонлар футболчиси Дамир Темиров пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Жасур Ҳакимов ҳам пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Ўйиннинг қолган дақиқаларида гол урилмади ва жамоалар дураннга имзо чекди.

“Металлург” 8 очко билан 11-поғонадан жой олди, “Бунёдкор” эса 16 очко билан 6-ўринда бормоқда.

“Андижон” эса “Турон”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Хуршид Мухторов пенальтидан гол урди. 34-дақиқада Билолхон Тошмирзаев қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва қолган дақиқаларда “Турон” бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. 77-дақиқада Илҳомжон Алижонов мувозанатни тиклади. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Рубин Ҳебай мезбонларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Андижонликлар ушбу ғалабадан сўнг очколарини 15 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилиб олди. “Турон” 4 очко билан сўнгги ўринда жойлашган.


“Металлург” – “Бунёдкор” 1:1

Голлар: 1:0 — 17 Дамир Темиров (пенальти), 1:1 — 24 Жасур Ҳакимов (пенальти)

“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 7. Ҳусниддин Ғофуров, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Бектемир Абдуманнонов, 11. Дамир Темиров, 17. Владислав Касминин, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 91. Марко Обрадович, 97. Муҳаммадали Алиқулов.

“Бунёдкор”: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбаржон Исматуллаев, 8. Шоҳрух Абдураҳмонов, 11. Игор Иванович, 15. Жасур Ҳакимов, 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (5. Жасурбек Ёқубов, 73), 34. Суҳроб Иззатов. 

Огоҳлантиришлар: Ғофуров (44), Абдураҳмонов (45+2), Носко (52), Палич (57), Ёқубов (80).

“Андижон” – “Турон” 2:1

Голлар: 0:1 — 12 Хуршидбек Мухторов (пенальти), 1:1 — 77 Илҳом Алижонов, 2:1 — 81 Рубин Ҳебай.

“Андижон”: 72. Игор Литовка, 4. Дилшоджон Комилов, 8. Фарҳодбек Бекмуратов (10. Илҳомжон Абдуғаниев, 46), 9. Леван Арвеладзе, 13. Сардорбек Азимов (88. Нодари Кавтарадзе, 63), 14. Абдураҳмон Комилов (5. Абдулвоҳид Ғуломов, 46), 17. Фарҳоджон Соҳибжонов (19. Суҳроб Бердиев, 75), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Исломбек Маматказин, 66. Илҳомжон Алижанов (21. Илдар Маматказин, 90+3), 99. Рубин Ҳебай.

“Турон”: 35. Раҳимжон Давронов, 4. Аслиддин Тоштемиров (55. Хушнудбек Авилов, 78), 10. Humoюн Муртозаев (11. Шоҳназар Норбеков, 46), 14. Хуршидбек Мухторов, 15. Никола Кумбурович, 17. Қувондиқ Рўзиев (7. Азимжон Аҳмедов, 90), 18. Абдуғани Камолов, 21. Азам Алиев (9. Азиз Ибрагимов, 90), 44. Анри Чичинадзе, 45. Асадбек Саитхонов (19. Сардор Абдураимов, 84), 77. Билолхон Тошмирзаев.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Комилов (21), Анри Чичинадзе (22), Раҳимжон Давронов (61).

Четлатиш: Билолхон Тошмирзаев (34).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Андижон” “Турон” устидан иродали ғалабага эришди, “Металлург” эса “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади