11:53 / 28.05.2023
293

Ўзбекистонни гуруҳдан олиб чиққан Неъматжонов Месси олган совринга даъвогар

Ўзбекистонни гуруҳдан олиб чиққан Неъматжонов Месси олган совринга даъвогар

Аргентинада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизҳин паллага кирди. Ушбу нуфузли мусобақада мезбонлар билан бир гуруҳдан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси аргентиналикларга қўшилиб, мусобақани давом эттирадиган бўлди.

Жаҳон чемпионати ташкилотчиси – ФИФА мусобақа тўпурарларига оид қизиқарли маълумотларни эълон қилди.

Қувонарли томони шундаки, халқаро ташкилот мусобақа “Олтин бутса”сига даъвогарлар қаторига Гватемала дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, футболчиларимизнинг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишини таъминлаган Шаҳзод Неъматжоновни ҳам киритди.

Демак, ҳозирча тўпурарлар пойгасида рақиблар дарвозасини уч маротабадан ишғол қилган Алехо Велис ( Аргентина), Жастин Куэро (Эквадор) ва Маркос Леонардо (Бразилия) пешқадамлик қилмоқда.

Уларни иккитадан гол урган Алан Минда, Хосе Клингер ва Кристопер Самбрано (Эквадор), Кейд Коуэлл (АҚШ), Чезаре Касадей (Италия), Лука Ромеро (Аргентина), Матиас Абальдо ( Уругвай),  Адама Боджанг (Гамбия), Мате Солгаи (Словакия) ҳамда  Шаҳзоджон Неъматжонов (Ўзбекистон) таъқиб қилиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жаҳон футболида 20 ёшли ўйинчилар мундиалида порлаган ва кейинчалик миллий терма жамоа учун энг кўп гол урган ҳужумчи Лионель Месси ҳисобланади. Лео 2005 йили 20 ёшгача бўлган футболчилар чемпионатида тўпурар бўлган ва мусобақа “Олтин бутса”сини қўлга киритган.

Кейинчалик Месси фаолиятини профессионал даражага кўтариб, Аргентина миллий терма жамоаси учун эса 174 та беллашувдаги голлари сонини 102 тага етказиб олди.

Халқаро майдонда Мессидан фақат иккита футболчи – Криштиану Роналду (198 та учрашувда 122 та гол) ва эронлик Али Дайи (148 та учрашувда 109 та гол) кўпроқ тўп киритган.

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихида қуйидаги ўйинчилар мусобақаларда энг яхши тўпурарга аталган “Олтин бутса”га эга чиққан.

1977 йил: Гина – Бразилия (4 та гол)

1979 йил: Рамон Диас – Аргентина (8 та гол)

1981 йил: Марк Куссас – Австралия (4 та гол)

1983 йил: Жовани Силва – Бразилия (6 та гол)

1985 йил: Себастьян Лосада – Испания (3 та гол)

1987 йил: Марсель Витечек – Германия (7 та гол)

1989 йил: Олег Саленко – СССР (5 та гол)

1991 йил: Сергей Шербаков – СССР (5 та гол)

1993 йил: Генри Замбрано – Колумбия (3 та гол)

1995 йил: Хосеба Эчеберриа – Испания (7 та гол)

1997 йил: Адайлтон – Бразилия (10 та гол)

1999 йил: Пабло Кунаго – Испания (5 та гол)

2001 йил: Хавьер Савиола – Аргентина (11 та гол)

2003 йил: Эдди Джонсон – АҚШ (4 та гол)

2005 йил: Лионель Месси – Аргентина (6 та гол)

2007 йил: Серхио Агуэро – Аргентина (6 та гол)

2009 йил: Доминик Адия – Гана (8 та гол)

2011 йил: Энрике – Бразилия (5 та гол)

2013 йил: Эбенезер Ассифуа – Гана (6 та гол)

2015 йил: Виктор Коваленко – Украина (5 гол)

2017 йил: Риккардо Орсолини – Италия (5 та гол)

2019 йил: Эрлинг Холанд – Норвегия (9 та гол)


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонни гуруҳдан олиб чиққан Неъматжонов Месси олган совринга даъвогар