12:13 / 28.05.2023
492

Ўзбекистон чорак финалга чиқса, мундиал фаворитларидан бирига қарши ўйнайди

Ўзбекистон чорак финалга чиқса, мундиал фаворитларидан бирига қарши ўйнайди

Аргентинада бўлиб ўтаётган 20 ёшлилар ўртасидаги мундиалнинг 3-тур учрашувларига ҳам етиб келдик. "A" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон 2-ўрин билан плей-оффга йўл олди.

Ҳайдаров шогирдларининг рақиби "C" гуруҳида 2-ўринни олган жамоа бўлади. Ушбу гуруҳдаги иккита ўйин ҳам якунланди. Унда Колумбия Сенегал билан дурангга имзо чеккан бўлса, Исроил Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди ва 2-поғонага кўтарилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 1/8 финалидаги рақибига айланди.

Қайд этиш лозим, ушбу жуфтлик ғолиби чорак финалда Бразилия ёшларига қарши майдонга чиқиши мумкин. Ҳозирча Бразилиянинг рақиби аниқ бўлганича йўқ.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон чорак финалга чиқса, мундиал фаворитларидан бирига қарши ўйнайди