14:25 / 28.05.2023
254

Ўзбекистон “CAFA U-20 Championship 2023” ғолибига айланди

Ўзбекистон “CAFA U-20 Championship 2023” ғолибига айланди

Ўзбекистон “CAFA U-20 Championship 2023” турниридан ўрин олган Афғонистон - Ўзбекистон баҳси якунланди. Унда вакилларимиз йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Вакилларимиз сафида Темур Одилов дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Далер Туҳсанов ҳамда Нурлан Ибраимов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Афғонистон - Ўзбекистон 0:4

Голлар: Темур Одилов (21, 40), Далер Тухсанов (43), Нурлан Ибраимов (86)

Ўзбекистон: Максим Муркаев, Абдуллоҳ Омоналиев, Алижон Бекмуротов,  Равшан Ҳайруллаев, Абдуазиз Абдурашидов, Темур Одилов, Муҳаммадали Ўринбоев, Муроджон Комилов, Рустамбек Фомин, Далер Тухсанов, Салоҳиддин Турсунов.

Захирадагилар: Самандар Муротбоев, Зиёдбек Ҳамзаев, Жавоҳир Баҳодиров, Абдуазим Ортиқов, Абдугафур Ҳайдаров, Асқаржон Қудратов, Нурлан Ибраимов, Саидҳон Ҳамидов, Рузибой Файзуллаев, Зайниддин Ҳамрабоев.

Ушбу турнирда Ўзбекистон U-18 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг (голлар фарқи 17:5) қайд этди.

Шу тариқа, вакилларимиз "O'zbekiston “CAFA U-20 Championship 2023” турнир ғолибига айланди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон “CAFA U-20 Championship 2023” ғолибига айланди