22:09 / 28.05.2023
389

Суперлига. "Каллалар" билан камбек қилган "Насаф" ғалаба қозонди

Суперлига. "Каллалар" билан камбек қилган "Насаф" ғалаба қозонди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйини якунланди. "Учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Дастлаб, 4 дақиқадаёқ "Сўғдиёна" футболчисчи Марко Колакович бош билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Ойбек Бозоров Манноновнинг узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Биринчи тайм охирлашиб бораётганда захирадан майдонга туширилган Муҳаммадиевнинг узатмасидан сўнг Акмал Мозговой ҳам бош билан аниқ зарба йўллаб, "аждарлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Кейинчалик жиззахликлар кетма-кет ҳужумга ўтди. Баъзи вазиятларда зарбаларга аниқлик етишмаган бўлса, баъзида ҳимоячилар тартибли ҳаракат қилди.

Шу тариқа, "аждарлар" сафарда ғалабани қўлга киритди. Барча голлар бош билан киритилди.

"Сўғдиёна" – "Насаф" 1:2

Голлар: Марко Колакович (Жасур Ҳасанов) 3, 0:1, Ойбек Бозоров (Жўрабек Маннонов)  9, Акмал Мозговой (Шуҳрат Муҳаммадиев) 36, 1:2

"Сўғдиёна" - 27. Милан Митрович, 6.Алишер Салимов, 9. Зенан Займович (7. Сердер Сердеров, 46), 10. Жавоҳир Қахрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 15. Тарик Исич, 18. Миржалол Абдумуталов (8. Искандар Шойқулов, 46), 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев (17. Муҳаммад Йўлдашев, 70), 32. Нодиржон Сайибов (14. Бобурбек Йўлдашов, 84), 93. Марко Колакович.

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 4. Елёр Орифов, 12. Хислат Ҳалилов,  20. Амирбек Файзиев, 26. Улуғбек Абдуллаев.

"Насаф" - 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой,  9. Жавоҳир Сидиқов (18. Баҳром Абдураҳимов, 70),  15. Жўрабек Маннонов (28. Шухрат Муҳаммадиев, 24), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (17. Суҳроб Нуруллоев, 90+3), 92. Умарбек Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов (22. Шохмалик Комилов, 90+3).

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов,  23. Сардор Садуллаев,  29. Муҳаммаджон Раҳимов, 70.  Абубакр Ризо Турдиалиев.

Огоҳлантириш: Шуҳрат Муҳаммадиев 45+1, Нодиржон Сойибов 64, Алибек Давронов 72


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Каллалар" билан камбек қилган "Насаф" ғалаба қозонди