20:43 / 31.05.2023
210

Европа лигаси ФИНАЛИ: "Севилья" ўз рекордини янгилайдими ёки "Рома" тарих яратадими?

Европа лигаси ФИНАЛИ: "Севилья" ўз рекордини янгилайдими ёки "Рома" тарих яратадими?

Бугун Венгрия пойтахтида УЕФА Европа лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Будапешт шаҳридаги муҳташам “Ференц Пушкаш” стадионида Испаниянинг “Севилья” ҳамда Италиянинг “Рома” клублари ўзаро майдонга тушади.

Таъкидлаш керакки, андалусияликлар ушбу мусобақада ғолиб чиқиш бўйича мутлақ  рекордчи ҳисобланишади. “Севилья” умумий ҳисобда Европа лигасида 6 марта чемпион бўлган. Рим клуби эса ҳозирча ушбу турнирда бирор марта ҳам ғолиб бўлолмаган. “Рома” 1990/91 йилги мавсумда ушбу мусобақа финалида иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси ғолиби келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.

Маълумот учун, “Севилья” – “Рома” учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа лигаси ФИНАЛИ: "Севилья" ўз рекордини янгилайдими ёки "Рома" тарих яратадими?