
«Ювентус» яримҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола ўз мижозининг «Реал»га ўтиши бўйича музокаралар бўлиб ўтаётгани ҳақида маълумотни тасдиқлади, дейилади "Кун" нашрида.
«Музокаралар бошланғич босқичда.
Поль «Реал»га ва Зиданга ҳавас қилади, бу эса ҳал қилувчи қарорни қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин», – дея қайд этган Райола.
Турли манбаларнинг маълумотларига кўра, «Ювентус» Погбанинг трансфери учун 140-160 миллион евро талаб қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар