
Криштиану Роналду Рамазон ойида соат 22:00да машғулот ўтказиш ўзи учун ғайритабиий ҳолат бўлгани ҳақида гапирди.
- Саудия Арабистонига келганингиздан сўнг энг қийин ҳолат қайси бўлди?
- Қийинчиликлар доим бўлади, Европа футболида ҳам. Европада машғулотлар асосан эрталаб бўлади, бу ерда эса тушдан кейин, Рамазон ойида ҳатто тунда ҳам.
Рамазон ойи бошланганида биз 22:00да ҳам машғулот ўтказдик, бу мен учун жуда ғалати бўлди. Аммо бу мен учун янгича тажриба, хотира ва умуман янгича ҳолат. Менга бундай яшаш ёқади, аҳир биз янгича маданият ўрганамиз", - деди Роналду.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 