"Реал" ярим ҳимоячи Эден Азарнинг кетиши ортидан деярли 7 миллион еврони тежаб қолади. 32 ёшли бельгиялик футболчи мадридликлар билан ўзаро келишувга кўра амалдаги шартномани бекор қилишини эълон қилди.
Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Азар деярли 7 миллион евродан бош тортган - бу унинг мавсумдаги маошининг бир қисми.
Умуман олганда, Азар "Реал" сафида жами 76 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 392 дақиқани майдонда ўтказди. У ушбу ўйинларда 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)